00:11 / 09.10.2016
14519

Яман пойтахтида ўтаётган дафн маросимига берилган зарба оқибатида шаҳар мэри ҳалок бўлди

Фото: AP /Osamah Abdulrhman

Яман пойтахти Сано мэри Абдулқодир Ҳилол Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция самолётларининг дафн маросими ўтаётган бинога зарба бериши оқибатида ҳалок бўлди.

The New York Times нашри хабар беришича, бу ҳақда расмий манбалар маълум қилган.

Асосан исёнчи хусийчилар томонидан назорат қилинувчи пойтахтда исёнчилар ҳукуматининг ички ишлар вазири отасининг дафн маросими бўлиб ўтаётган бўлган.

Охирги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 155 кишига етган, жароҳатланганлар сони эса 500 дан ошиб кетган.

 

Top