15:19 / 21.10.2016
8743

Россия Бельгия ҲҲКнинг Ҳалаб яқинига берилган ҳаво зарбасига оид янги далилларни тақдим этди

Фото: EPA

21 октябрь куни Россия ТИВ Бельгия қироллигининг Москвадаги элчиси Алекс ван Меувенни вазирликка чақирди, деб хабар қилмоқда ТИВ сайтида. 

Россия ТИВ раҳбари биринчи ўринбосари Владимир Титов Бельгия элчиси Алекс ван Меувенга Бельгия ҲҲКнинг Ҳалаб шаҳри яқинидаги Ҳассажек қишлоғига берилган ҳаво зарбаларига алоқадорлигини исботловчи янги далилларни тақдим этган. 

Титовнинг қайд этишича, «Бельгия томонининг 18 октябрь куни қироллик ҲҲК самолётларининг тинч аҳоли вакилларининг ўлимига олиб келган, Ҳалаб яқинига ҳаво зарбаси берганини қаттиқ инкор қилишини» тушуниб бўлмайди.

«Бельгия дипломатига Ҳассажек қишлоғига Бельгия самолётлари зарба берганини исботловчи далиллар тақдим этилди. Иккита F-16 самолётларининг парвозига оид батафсил техник ахборотлар берилди. Бу маълумотлар аввал ҳам Россия мудофаа вазирлиги томонидан Бельгия ҳарбий атташесига тақдим этилганди», — дейилади ТИВ баёнотида. 

Top