20:54 / 22.10.2016
8207

АҚШ бошчилигидаги коалиция Ироқнинг Доқуқ шаҳрида дафн маросими иштирокчиларига зарба берди

Фото: © RIA

АҚШ бошчилигидаги коалиция Ироқнинг Доқуқ шаҳрида режалаштирганидек террорчиларга эмас, балки дафн маросими иштирокчиларига зарба берди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигида маълум қилинди. 

Вазирликда маълум қилинишича, ҳарбийларнинг бу хатоси туфайли ўнлаб одамлар ҳалок бўлган.

"Гувоҳларнинг айтишича, дафн маросими иштирокчилари коалиция авиацияси томонидан террорчилар деб қабул қилинган. Ўнлаб одамлар, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлган", деб айтди Россия мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игорь Конашенков.

Россия мудофаа вазирлигида коалициянинг тинч аҳолига мунтазам зарба бериши "ҳарбий жиноятларнинг барча аломатларига эгалиги" таъкидлаб ўтилди. 
 
"Ҳарбий жиноятларнинг барча аломатларига эга бўлган, тинч аҳоли пунктларига бундай қақшатқич зарбаларни бериш халқаро коалиция авиацияси учун оддий ишга айланиб қолмоқда", деб айтди Конашенков.
 
Конашенков тўй ва дафн маросимлари, шифохоналар, полиция бўлимлари ва гуманитар карвонлар коалиция самолётлари зарбаларига жуда кўплаб учрашини қўшимча қилди.

 

Top