15:52 / 28.10.2016
7399

«Nobel Pharmsanoat» компаниясига GMP стандарти сертфикати топширилди

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Республикаси Дори воситалари ва таббий воситалар сифатини назорат қилиш Бош Бошқармасида мамлакатимизда ўн беш йилдан буён фаолият кўрсатаётган «Nobel Pharmsanoat» компаниясига GMP стандарти сертфикатини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Бугун Ўзбекистонда 2000 дан зиёд номдаги дори-дармон ва тиббий воситалар ишлаб чиқарувчи 119 та корхона самарали фаолият кўрсатмоқда.

«Nobel Pharmsanoat» 2012 йилда ISO 9001:2008, 2014 йилда эса ISO 22000:2005 халқаро сифат сертификатларига эга бўлган эди. Технологик жараёнларни модернизация қилишга йўналтирилган инвестиция лойиҳалари доирасида Туркия, Корея, Ҳиндистон, АҚШ, Германия, Хитой, Швейцария, Англия, Италия ва Японияда ишлаб чиқарилган янги ишлаб чиқариш ва лаборатория ускуналари ўрнатилди. Маҳсулот тури ва ҳажмини ошириш мақсадида Тошкент шаҳрининг Қорасув мавзесида тайёр дори маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги бино жиҳозланиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, халқаро стандартларга тўла жавоб берадиган янги замонавий фармацевтика фабрикаси қурилиши ниҳоясига етмоқда. Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 13,5 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, ушбу фабрика ишга тушгач, компания йилига 20 миллион қути импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган юқори сифатли дори-дармон маҳсулотлари ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади.

Суратда: «PHARMASTANDARDS» сифат менежментини сертификатлаш органи раҳбари, эксперт-аудитор А. Ф. Дўсматов ҳамда «NOBEL PHARMSANOAT» компанияси Бош директори К. Ж. Четин.

Top