Жанубий Корея президенти Пак Кин Хэ мамлакатдаги сиёсий зиддиятлар фонида етакчи ёрдамчиларининг истеъфосини қабул қилди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар берди.
Маъмурият котиби, президентнинг шахсий ишлари бўйича котиби ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси ўз лавозимларини тарк этишди.
Рёнхап агентлигининг маълум қилишича, ҳукмрон "Сэнури" партияси вакиллари президент Пак Кин Хени мамлакатдаги вазиятни бошқариш учун янги бепартия вазирлар маҳкамаси тузишга чақирмоқда.