Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп рейтингининг кўтарилиши АҚШ бозорларига салбий таъсир кўрсатди
Фото: AP
АҚШ президентлигига Республикачилар партияси номзоди Дональд Трампнинг Ҳиллари Клинтон номзодини ортда қолдириши ҳақидаги хабарлар фонида мамлакатнинг фонд биржаларида асосий индекслар пасайиб кетди. Бу ҳақида Fox Business нашрида маълум қилинди.
Сешанба куни Dow Jones'нинг саноат индекси 0,75 фоиз, S&P 500 индекси - 1,01 фоиз, Nasdaq эса - 0,63 фоизга камайди.
Шунингдек худди шу куни долларнинг еврога нисбатан курси камайганлиги кузатилди. Душанба куни 1 евро - 1,0960 долларга тенг бўлган бўлса, сешанба куни бу кўрсаткич 1 еврога 1,1045 долларни ташкил қилди.
Сўнгги сўровномага кўра, Трамп Клинтонни 1 фоизгагина ортда қолдирмоқда. АҚШ президентлик сайловлари 8 ноябрда бўлиб ўтади. ABC телеканали ва Washington Post газетаси сўровномаларига кўра, демократ номзоднинг рейтинглари камайган. Бугунги кунда сўроқ қилинганларнинг 60 фоизи Клинтонга салбий муносабат билдирган, Трампга бундай муносабатда бўлганлар кўрсаткичи эса - 58 фоиз.
Мавзуга оид
01:22
АҚШ Украинага кўпроқ қурол етказиб беришни ваъда қилди – ОАВ
16:15 / 06.12.2025
Мерцга Кремлдан "ҳужум": АҚШнинг Украина бўйича роли атрофида баҳс кучаймоқда
15:44 / 06.12.2025
АҚШ ЕИ давлатларини Киевга Россия активлари ҳисобидан кредит бермасликка чақирди
15:10 / 06.12.2025