16:02 / 03.11.2016
6831

Ҳотамжон Кетмонов Наманган вилоятидаги сайловчилар билан учрашди

Фото: ЎзХДП матбуот хизмати

3 ноябрь куни Наманган вилояти Учқўрғон туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси президентлигига Ўзбекистон ХДПдан илгари сурилаётган номзод Ҳотамжон Кетмонов сайловчилар билан навбатдаги сайловолди учрашувини ўтказди. Мазкур учрашув Онлайн видео-конференция шаклида ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ХДП МК Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирда номзоднинг ишончли вакили Ҳотамжон Кетмоновнинг таржимаи ҳоли билан йиғилганларни таништирди.

Шундан сўнг, сўз Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод – Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, партия фракцияси раҳбари Ҳотамжон Абдураҳманович Кетмоновга берилди.

Ҳотамжон Кетмонов ўз чиқишида, даставвал, мустақиллик йилларида демократик ислоҳотларнинг ажралмас таркибий қисми бўлмиш сайлов тизими босқичма-босқич, изчил ислоҳ қилиниб, мамлакатимизда халқаро ҳуқуқ нормалари талабларига, миллий тарихий анъаналаримизга ва Конституциямизга мос сайлов қонунчилиги тизими яратилганига эътибор қаратди.

У ўз сайловолди дастурининг асосий йўналишлари юзасидан йиғилганларга батафсил маълумот берди.

Жумладан, дастур партиянинг ғоя ва дастурий мақсадларига, хусусан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг Парламентдаги кўпчилик – демократик кучлар Блокига нисбатан ўзини мухолифат деб эълон қилгани, бунинг натижасида мухолиф фракция сифатида илгари сурган қатор ғояларга асосланишини  таъкидлади. 

Шу билан бирга, Ҳотамжон Кетмонов Сайловолди дастурида ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот ҳисобига ички бозорни тўлдириш нарх-наво ошишини олдини олишга қаратилган товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳудудий дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари масъулиятини кучайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани маълум қилди. 

Учрашув давомида асосий маъруза юзасидан бир қатор иштирокчилар сўзга чиқдилар. 

Top