17:54 / 11.11.2016
4387

Бразилиянинг Petrobras компанияси йирик зарари ҳақида маълум қилди

Бразилия давлат нефть компанияси – Petrobras’нинг жорий йил учинчи чорагида кўрган соф зарар ҳажми 5 марта кўпайган ва 5,38 млрд долларни ташкил этган. Бу ҳақда, RNS компания маълумотларига таянган ҳолда хабар қилмоқда

Компания 2016 йил иккинчи чорагида 106 млн доллар миқдорида соф даромад олганини маълум қилган эди. Шунингдек, компания ҳисобот даврида 21,69 млрд доллар миқдорида савдо тушумига эга бўлгани ҳақида хабар қилган. Бу рақам ҳам, аввалги кўрсаткичдан 6,38 фоизга кам демакдир. 

Ҳисоботда айтилишича, компания акцияларининг ҳар биридан кўрилган зарар 0,41 долларни ташкил этган ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,5 марта арзонлашган. Ҳар бир қимматли қоғоздан 0,9 долларгача зарар кўрилган. 

Top