18:03 / 11.11.2016
24073

Ҳиллари Клинтонни сайловдан кейин ўрмонда учратишди

АҚШнинг Чаппакуа шаҳрида яшовчи (Нью-Йорк  штати) Марго Герстер ўрмонда тасодифан АҚШ собиқ давлат котиби, 1 кун олдин президентлик сайловида мағлуб бўлган Ҳиллари Клинтонни учратиб қолди. Қиз у билан тушган суратини “Фейсбук”даги саҳифасида эълон қилган.

Герстер жойлаштирган суратга изоҳ сифатида ёзишича, сайловлардан қаттиқ чарчагач, ўзининг севимли маскани бўлмиш Чаппакуада дам олишни мақсад қилганди. У тасодифан итлари билан сайр қилиб юрган Билл ва Ҳиллари Клинтонни учратиб қолган. Герстер имкониятни бой бермаган ҳолатда, собиқ давлат котибига сайловолди кампанияси учун миннатдорчилик билдирган.

Шундан сўнг, Клинтон унга ҳам ташаккур изҳор этган ва турмуш ўртоғи билан сайрни давом эттирган.

Top