17:50 / 16.11.2016
6726

ХДП ижтимоий тармоқларда Хатамжон Кетмонов номидан очилган сохта саҳифалар ҳақида огоҳлантирди

Ўзбекистон халқ демократик партияси марказий сайлов штаби баёноти партиянинг президент сайловидаги номзоди Хатамжон Кетмонов номидан ижтимоий тармоқларда очилган сохта профиллардан огоҳлантирди.

Айни пайтда мамлакатимиз учун мухим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан, тарғибот-ташвиқот жараёнлари фаол давом этмоқда.

Бу борада, анъанавий тарғибот воситалари билан бир қаторда, он-лайн тарғибот, хусусан, ижтимоий тармоқлар имкониятларидан ҳам фойдаланилмоқда. 

Шундан келиб чиққан ҳолда, партиядан номзоди илгари сурилаётган Хатамжон Кетмоновнинг расмий саҳифаларини қуйидаги:

https://www.facebook.com/Xatamjon.Ketmonov/,

https://twitter.com/X_A_Ketmonov

https://telegram.me/X_A_Ketmonov 

манзиллар орқали кузатиб бориш имкониятига барча сайловчилар эга эканини маълум қиламиз.

Сайловчиларни кўрсатиб ўтилган ҳаволалар расмий бўлиб, номзод номидан ташкил этилаётган бошқа саҳифалардаги ахборотларга эътибор қаратмасликка чақирамиз", дейилган хабарда.

Top