21:01 / 18.11.2016
20757

Кёльнда яшовчи эркак бўш пластик идиш ёрдамида мўмайгина пул топди, бироқ бу унга қимматга тушди

Германиянинг Кёльн шаҳрида яшовчи эркак бўш пластик идишни қабул қилиш автомати ёрдамида фирибгарлик қилгани учун 10 ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилинди, деб хабар бермоқда Local нашри. Уддабурон немис ўзининг дўконидаги автоматга магнит датчик ва қурилмага пластик идишни майдалашга йўл бермайдиган магнит туннел ўрнатди. 

Эркак бу "ихтироси" эвазига бир идишни 177 минг марта топшириб, унинг учун 44 минг евро олди.

Бундай автоматларни ўрнатувчи компанияда ушбу алдов пайқалмай, фирибгарга  мўмайгина пул тўлаб борилган. Полиция бу ҳолат ҳақида аноним информатор хабар бергандан кейингина у ҳақда воқиф бўлган. 

 

Top