18:55 / 18.11.2016
7943

Сайловчилар Хатамжон Кетмоновнинг сайловолди дастури ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини очиқ баён этишди

Шу кунларда мамлакатимизда муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайловолди ташвиқоти қизғин давом этмоқда. Барча ҳудудларда Ўзбекистон ХДПдан Президентликка номзод Хатамжон Кетмонов ва унинг ишончли вакиллари томонидан  сайловчилар билан учрашувлар юқори савияда ўтказилмоқда.

Жумладан, бугунги кунга қадар Хатамжон Кетмонов 11 марта учрашув ўтказди. Уларда 30 мингга яқин сайловчи иштирок этди. Номзоднинг ишончли вакиллари томонидан эса 30дан ортиқ учрашув ташкил қилиниб, уларда 5 мингга яқин сайловчи қамраб олинди. Ўтказилаётган учрашувлар Марказий Кенгаш Сайлов Штаби томонидан мунтазам таҳлил қилиб борилмоқда. Хусусан, ҳар бир минтақада бўлиб ўтган учрашувдаги маърузаларнинг сайловчилар томонидан энг кўп муҳокама қилинаётган қисмлари умумлаштирилмоқда.

Сайловчилар сайловолди учрашувларида дастурда белгиланган  барча йўналишларга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Жумладан, Жиззах вилоятида бўлиб ўтган учрашувда иштирок этган Жиззах шаҳар 2-оилавий поликлиникаси мудири Қаршигул Ҳайдарова ўз маърузасида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

-Мана ҳозир барчамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Абдураҳмонович Кетмоновнинг сайловолди дастури билан яқиндан танишиб ўтдик. Унда, қатор долзарб вазифалар билан биргаликда, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масалалари ҳам алоҳида ўрин берилганлигини гувоҳи бўлдик.
Мен, шифокор сифатида, аввало, номзоднинг дастурида илгари сурилаётган аҳолига юқори сифатли ва мақбул тиббий ёрдамдан кенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш масалаларига эътибор қаратишларингизни хоҳлардим.   Номзод томонидан,  аҳолининг, айниқса, олис қишлоқ ҳудудларида бирламчи тиббий ёрдамдан қулай ва тез фойдаланиш имкониятини таъминловчи қишлоқ врачлик пунктлари тармоғини кенгайтириш, имтиёзли ва бепул асосда малакали тиббий-санитария ёрдами кўрсатилишини тартибга солувчи тегишли қонун ҳужжатларининг ижроси устидан назорат самарадорлигини ошириш юзасидан илгари сурилаётган таклифини жуда ўринли деб биламан. 

Сабаби, биринчи тиббий ёрдамдан барча қулай ва тезкор фойдаланиши, кам даромадли одамлар учун ҳам унинг мақбуллигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун қишлоқ врачлик пунктларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, одамларнинг тиббий-ҳуқуқий билимини мустаҳкамлаш бугунги кунинг энг долзарб масалаларидан биридир.

Хатамжон Абдураҳмонович Кетмоновнинг сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифалар ҳозирги кунда жуда долзарб ҳисобланиб, уларни хаётга татбиқ қилиш орқали биз тиббиёт соҳасини янги босқичга олиб чиқишга ҳамда Ватанимиз равнақи ва тараққиётига муносиб ҳиссамизни қўшган бўламиз деб ўйлайман.

Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтган сайловолди учрашувлари ҳам юқори савияда ташкил қилинди. Бўлиб ўтган учрашув иштирокчиларидан бири Бердах номидаги Қорақалпок Давлат университети магистр талабаси, Президент стипендияси соҳиби Сейтназарова Гулжахан Суханатдиновна  маърузасидан:
Номзоднинг сайловолди дастури билан танишар эканмиз, аҳолига юқори сифатли таълим олиш ва мақбул тиббий хизматдан фойдаланиш имко¬ният¬ларини кенгайтириш масаласи қўйилганлиги биз ёшларга қаратилган эътибор деб биламиз.

Шундан келиб чиқган ҳолда таълим соҳасида жамиятнинг барча қатламларига эркин ва тенг таълим олиш имкониятларини яратиш мақсадида минтақалардаги демографик ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, мактабгача, ўрта, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларини олдиндан барпо этиш амалиётини янада ривожлантириш, бепул ва имтиёзли тўловлар асосида фаолият кўрсатадиган давлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, коллежлар ва академик лицейларни ўқув адабиётлари билан тўлиқ таъминлаш чораларини кўриш, корхона ва ташкилотларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, техник ва технологик мутахассисликлар бўйича олий ўқув юртларига мақсадли қабул қилиш масаласини рағбатлантириш, ногирон болаларни зарур махсус адабиёт ва қўлланмалар билан таъминлашни ўз ичига оладиган инклюзив таълим тизимини янада ривожлантириш ва соҳа ўқитувчиларига имтиёзлар бериш, жисмоний имкониятлари чекланган (ногирон) талабаларнинг олий ўқув юртларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш, педагогик маълумотга эга, лекин бола тарбияси билан машғул бўлгани боис вақтинча ишламайдиган аёлларнинг оилавий мактабгача таълим тарбиячиси сифатидаги уй меҳнатини ташкил этишнинг қонуний асосларини яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Номзод дастурида курсатилган бу йўналишдаги таклифлари бугунги кунда аҳамиятга эга бўлганлиги сабабли, сайловолди дастурини қуллаб-қувватлайман ва овоз беришга чақираман.  

Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашувида Пайариқ туманидаги М. Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғини раиси - Хидиров Бозорбой Сайилбоевич:
Ҳаммага маълумки, Ўзбекистон Халқ демократик партияси мамлакатимизнинг ўсиб бораётган иқтисодий салоҳиятини аҳолининг барча қатламлари, шу жумладан, унинг кам таъминланган гуруҳлари турмуш даражасини яхшилашга йўналтиришни фаол қўллаб-қувватлаб келмоқда. Дастурда илгари сурилган “Кам таъминланганларнинг ижтимоий-ҳимояси учун курашамиз” шиори остида илгари сурилган ғоялар ҳам биринчи навбатда юқорида таъкидлаганимдек, аҳолининг муҳтож қатламлари орасида боқимандалик кайфиятини бартараф этишга қаратилса, иккинчидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларда уларнинг иштирокини янада таъминлаган бўламиз. 

Кучли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш партиямиз асосий ғоясига айланиб келмоқда. Бунда биз асосий эътиборни “Кексаларимиз учун муносиб пенсия таъминоти!”, “Биз кексаларимизнинг фаровон ҳаёти учун масъулмиз” шиорлари остида партия Кенгашлари ва ташкилотларида, маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилаётган акциялар негизида мамлакатимиз равнақи, улғайиб келаётган ёш авлодга озод ва обод Ватан қолдириш борасидаги ишларга ўз ҳиссасини қўшган кекса авлод учун ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилаётганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз. 

Шу жиҳатдан олиб қарасак, номзод дастурида илгари сурилган ғоялар мамлакат тараққиёти, халқимиз фаровонлиги учун хизмат қилади, деб ўйлайман.

Менга берилган имкониятдан фойдаланган холда Сизларни 2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтадиган Узбекистон Республикаси Президенти Сайловида фаол иштирок этишга хамда партиямиздан курсатилган номзод Хатамжон Абдурахмонович Кетмоновга овоз беришга чакираман.

Яна бир бўлиб ўтган учрашув иштирокчиси Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори, Тошкент вилоят кенгаши депутати Қосимова Қизилгул Эрматовнанинг маърузаси:
Хотамжон Кетмонов ўз дастурий ғояларидан келиб чиқиб, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий тараққиётнинг муҳим масалалари тўғрисида ўз қарашлари, ёндашувлари бор. 

Хотамжон Кетмоновнинг сайловолди дастурида бозор иқтисодиёти ижтимоий йўналтирилган ва энг аввало, жамият манфаатларига қаратилган бўлиши кераклиги қаътий белгилаб қўйилган. Хусусан, банд бўлмаган аҳоли бандлигини таъминлаш, саноат, ишлаб чиқаришни янада ривожлантиришга кўмаклашиш, коммунал хизматлар кўрсатишнинг самарасини янада ошириш, таълим ва соғликни сақлаш соҳаларини янада такомиллаштириш ҳамда яна бир қатор долзарб вазифалар белгиланган. 

Айниқса, Номзод томонидан соғлиқни сақлаш соҳасида белгилаб олинаётган вазифаларни жуда муҳим деб ҳисоблайман.

Мисол учун,  аҳоли, айниқса, олис қишлоқ ҳудудларида бирламчи тиббий ёрдамдан қулай ва тез фойдаланиш имкониятини таъминловчи қишлоқ врачлик пунктлари тармоғини кенгайтириш масаласини, мен – бир шифокор, депутат сифатида,  бугунги кунда энг долзарб масала деб биламан.

Шунингдек,  имтиёзли ва бепул асосда малакали тиббий-санитария ёрдами кўрсатилишини тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг ижроси устидан тизимли назоратни кучайтириш масаласини Номзод дастуридан ўрин олгани таҳсинга лойиқдир.

Хотамжон Кетмонов мустақиллик йилларда эришилган натижаларни юқори баҳолайди ва мамлакатимизнинг ўсиб бораётган иқтисодий салоҳиятидан аҳолининг барча қатламлари, шу жумладан, партия электорати вакилларини турмуш даражасини яхшилаш мақсадида кучли ижтимоий сиёсат юритишни фаол қўллаб-қувватлашни мақсад қилиб қўйган. Бинобарин, халқ ишончини оқлаш йўлида бор куч ғайратмизни ишга солиб ишлашимиз керак. Ана шу мақсадларда партиямиз ғояларини қўллаб-қувватлаб, Сизларни Ҳотамжон Абдураҳмоновичга овоз беришга чақираман. 

Фарғона вилояти сайловолди учрашуви қатнашчиси Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати, Риштон тумани “Мискин” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Назирова Дилоромхон Носировна маърузасидан:

Барчамиз Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоди кўрсатилган ҳурматли Хатамжон Абдураҳмонович Кетмоновнинг сайловолди дастури билан атрофлича танишиб ўтдик. 

Дастурда миллий манфаатларга содиқлик, мамлакат мустақиллигини асраш ва мустаҳкамлаш, Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлигини таъминлаш, фуқаролараро ва миллатлараро ҳамжиҳатлик, ижтимоий барқарорликни сақлаш, Ўзбекистонни ривожланган демократик давлатлар қаторига қўшилиш, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашга қаратилган қатор эзгу мақсадлар ўрин олганлигига ҳаммамиз гувоҳ бўлдик десам хато бўлмас. 

Номзоднинг сайловолди дастурида баён этилганидек, мамлакатимизнинг  ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга ошириш давомида барқарор иш ўринларини яратиш, айниқса фуқароларимизни четга чиқиб кетишларини олдини олиш, бунинг учун ҳар йили қабул қилинадиган иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Давлат дастури ижросида янгича ёндашувларга ўтиш, бунда асосий эътиборни меҳнат бозоридаги талаб-таклифни тўлиқ ўрганиш, ҳисобга олиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини тузишда жорий ва истиқболдаги ривожланиш йўналишларини тўғри ва аниқ белгилаб олиш масалалари долзарблиги билан эътиборлидир.

Бундан ташқари, дастурда қишлоқ жойларида  муносиб иш ҳақи тўланадиган барқарор иш ўринларини таклиф этаётан, биринчи навбатда ўзимизда мавжуд бой хомашё ресурслари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни таъминловчи юқори технологик тармоқ корхоналари, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида фаолият юритадиган кичик корхоналарни ташкил этиш орқали меҳнатга лаёқатли аҳолини иш билан таъминлашни янада фаоллаштиришга қаратилган мақсадлар бизнинг ҳунарманд ва тадбиркор халқимиз учун айни муддаодир. 
Дастурда, одамларни ташвишга солаётган муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш механизмларини янада такомиллаштириш, бу борада янги лойиҳалар, ташаббуслар билан чиқишни мақсад қилиб қўйилганлигини аълоҳида таъкидлаш лозим.

Яна дастурда, ижтимоий аҳамиятга молик товарлар ва хизматлар нархини шакллантириш устидан давлат ва жамоатчилик назорати самарадорлигини янада ошириш орқали нархлар ва тарифларнинг ўсиши инфляция даражасидан юқори бўлмаслигини таъминлаш каби ҳозирги кунинг долзарб муамоллари ечимлари кўрсатиб ўтилган.

Ҳулоса қилиб айтганда, Хатамжон Абдураҳмонович Кетмоновнинг сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифалар ҳозирги кунда жуда долзарб ҳисобланади.
Шу боис мен номзоднинг Сайловолди дастурини қўллаб-қувватлайман. Сизларни 2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга ҳамда партиямиздан кўрсатилган номзод - Хатамжон Абдурахмонович Кетмоновга овоз беришга чақираман!

Ўзбекистон ХДП МК 
Матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида.
 

Top