20:42 / 29.11.2016
6235

UZ зонасида рўйхатдан ўтган доменлар сони 30 мингтага етди

2016 йилнинг 29 ноябрь ҳолатига кўра миллий домен зонасида рўйхатдан ўтганлар сони 30035тани ташкил этмоқда. Бу ҳақда .UZ домени маъмурияти тақдим этган статистикада маълум қилинган.

Аввалги натижа 2016 йилнинг 26 августидаги ҳолат бўйича 29 мингта доменни ташкил этган эди. Эслатиб ўтамиз, 2016 йил бошида миллий домен зонасида рўйхатдан ўтганлар сони 25368та эди. Жорий йилда энг кўп домен рўйхатдан ўтган ой апрель бўлган – 1366та.

 

Top