09:12 / 04.12.2016
13091

Фото: Хатамжон Кетмонов Президент сайловида овоз берди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси номзоди Хатамжон Кетмонов  4 декабрь куни овоз бериш учун Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 282-сайлов участкасига келди. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар берган.

Хатамжон Кетмонов сайлов участкасига ўз рафиқаси билан ташриф буюрган. У сайлов комиссияси аъзолари, сайловчилар ва кузатувчилар билан суҳбатлашган.

Номзод сайлов участкаларига юзида қувонч билан ташриф буюраётган кишиларни кўришдан мамнун эканини қайд этиб ўтган.

Бу сайлов участкасида 2978 киши рўйхатга олинган. Айни пайтга келиб давомат 900 кишини ташкил қилмоқда.

Бугун, 4 декабрь куни Ўзбекистонда мамлакат президентлигига сайловлар бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Сарвар Отамуратов, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев, Халқ демократик партиясидан Хатамжон Кетмонов ва «Адолат» социал-демократик партиясидан Наримон Умаров ўз номзодини қўйган.

Top