00:55 / 05.12.2016
13992

Ҳафта футболи дайжести. «Шапекоэнсе» фожиаси, солиқчилар «нишон»идаги Роналду ва бошқа муҳим янгиликлар

Трибуна.uz сайти қуйида ҳафтанинг энг кўп диққат марказида бўлган воқеаларини эслатиб ўтади.

«Шапекоэнсе» клуби фожиаси

Бразилиянинг «Шапекоэнсе» футбол жамоаси авиаҳалокатга учради. Самолёт Боливиядан учган ва Медельин аэропортига келиш йўлида қулаган.

Бразилиянинг «Шапекоэнсе» футбол жамоаси парвоз қилган самолёт учувчиси  Микель Кироганинг ҳаво лайнери ҳалокатга учрашидан аввал айтган сўнгги сўзлари аниқланди.

Роналду «Шапекоэнсе» учун 3 миллион евро хайрия қилди.

Месси авиаҳалокатга учраган «Шапокоэнсе» клуби учун 10 млн евро хайрия қилди.

«Эл-класико»дан тушган даромад «Шапекоэнсе»га хайрия қилинади.

«Шапекоэнсе» Жанубий Америка кубогини олиши тасдиқланди.

 

Жаҳон футболи

Умтити Мессининг машғулотлар вақтидаги ақлбовар қилмас ҳаракатлари ҳақида айтиб берди.

ОАВ Криштиану Роналдунинг катта миқдорда солиқни яширганини маълум қилди ва Испания солиқ идоралари Роналду иши бўйича текширув бошлади.

 «Реал»нинг икки собиқ юлдузи жамоага қайтишни истамоқда.

«Реал» ҳужумчиси Гарет Бэйл жароҳати юзасидан жарроҳлик амалиётидан ўтгач, унинг тикланиш муддати маълум бўлди.

Зидан асосий жамоада дебют қилган ва гол урган ўз ўғли Энзонинг  ўйинига баҳо берди. 

"Реал" бош мураббийи Криштиану Роналду ва «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини ўзаро таққослаш нотўғри эканини айтди.

Осиёнинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси аниқланди.

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ҳужумчиси Тео Уолкотт ўз номини «Гиннесс рекордлар китоби» қайд этилишига эришди.

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Яя Туре маст ҳолатда автомобил бошқаришда айбланмоқда. У 13 декабрда суд қилинади.

Немис футбол иттифоқи (DFB) Германия кубоги ўйинларида жамоаларга 4 нафар футболчини алмаштиришга рухсат берди.

 

Ўзбекистон

Тошкентнинг «Локомотив» клуби 2016 йилги Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди.

Темурхўжа Абдуҳолиқов Ўзбекистон кубоги финаллари тарихида янги рекорд ўрнатди.

Виталий Денисов ўз вақтида Англия гранди сафига ўтиши мумкин эди.

2017 йил учун ФИФА реферилари рўйхатига киритилган ўзбекистонлик ҳакамлар тасдиқланди.

Ўзбекистон МТЖ Туркияда ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Top