09:28 / 06.12.2016
4972

Беларусда ITF таэквондо бўйича ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон 34та медаль билан биринчи бўлди

Фото: ITF таэквондо Миллий ассоциацияси

2−4 декабрь кунлари Минскда (Беларусь) «МДҲ очиқ кубоги — ITF таэквондо бўйича жаҳон кубоги» турнири бўлиб ўтди. Бу ҳақда ITF таэквондо Миллий ассоциацияси маълумотига асосланиб, «Газете.uz» хабар бермоқда. 

Мусобақада Озарбойжон, Арманистон, Беларусь, Чехия, Эстония, Финляндия, Германия, Қирғизистон, Қозоғистон, Шимолий Корея, Латвия, Молдова, Россия, Словакия, Тожикистон, Туркманистон, Украина, Уэльс сингари 19та мамлакатдан 1,2 мингдан зиёд спортчи ташриф буюрди. Жумладан, Ўзбекистондан 47 вакил иштирок этди. 

Турнир якунида Ўзбекистон жамоаси 34 медални — 17 олтин, 1 кумуш, 16 бронзо қўлга киритди ва умумий ҳисобда биринчи ўринни эгаллади. 

Терма жамоа, шунингдек, эркаклар ўртасида жамоавий спаррингга тушиш бўйича биринчи ўринни қўлга киритди. Ёшлар бу борада учинчи бўлди.

 

Top