09:08 / 07.12.2016
4638

Instagram ижтимоий тармоғида янги функциялар пайдо бўлди

Фото: vc.ru

Instagram иловаси муаллифлари фойдаланувчи хоҳиш-истакларини инобатга олиб қатор янгиликларни жорй қилди. Эндиликда, турли изоҳларни кўрмаслик учун улар ҳақида огоҳлантиришни ўчириб қўйиб, обуначиларни йўқ қилиш ҳамда изоҳнинг «ёққан»ини «ёқди» тугмачасини босиш билан изҳор қилиш мумкин. Хизмат блогида айтилишича, яқин ҳафталарда ушбу функциялардан тўла фойдаланиш мумкин бўлади. 

Шундан сўнг, фойдаланувчилар ўзларининг аниқ бир эълони учун изоҳ қолдиришни тақиқлаб қўйиши мумкин. Бунинг учун сурат ёки видео экранида қўшимча параметрларни очиб, унда «Изоҳларни ўчириб қўйиш» буйруғини танлаш лозим бўлади. 

Айни янгилик энг аҳамиятлиларидан биридир, дб ёзади TechCrunch. Чунки, ижтимоий тармоқларда салбий ва таҳқирлаш мазмунидаги изоҳларни кўплаб учратиш мумкин. 

Бундан ташқари, фойдаланувчилар саҳифасига обуна бўлганларни блоклаш ўрнига ўчириб юбориш имконига ҳам эга бўлишган. Обуначилар эса бу ҳақда ҳеч қандай огоҳлантириш олмайди. Шу билан ошкора саҳифани ёпиш қулайлаштирилади, деб изоҳ берган Instagram.

Top