Истанбулда Тошкент вақти билан 00.30да Мачка парки ва “Водафон Арена” стадиони олдида теракт юз берди. Маълумотларга кўра, у худкуш ва миналаштирилган машина ёрдамида амалга оширилган.
Шу пайтга қадар олинган маълумотларга кўра, портлаш қурбонлари сони 29 нафарга етди, улардан 27 нафари полиция ходими. Бундан ташқари, Туркиянинг «Бешиктош» жамоасининг 2 нафар ходими ҳам ҳалок бўлган.
Туркия президенти Ражаб Тойииб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Истанбулдаги терактлардан мақсад янада кўпроқ кишиларни ўлдириш бўлган. У терактлар сабаб Қозоғистонга расмий ташрифини бекор қилган. Мамлакатда мотам эълон қилинган.
Суратлар манбаси: Reuters, AP