Ўзбекистон | 11:43 / 16.12.2016
50298
1 дақиқада ўқилади

Ботир Зокиров Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди

Бош вазирнинг собиқ ўринбосари Зокиров Ботир Эркинович Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталида хабар берилган.

"2016 йил 14 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4877-сон фармонига мувофиқ Закиров Ботир Иркинович Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди", дейилган хабарда.

Шу муносабат билан Ботир Зокиров Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси — Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбари лавозимидан озод этилган.

Мавзуга оид