16:40 / 19.12.2016
7141

Британиялик спортчи қиз 923та тош ғиштини синдириб Гиннесс рекордлар китобига кирди (видео)

Буюк Британиялик тхэквондо устаси Лиза Деннис бир дақиқада ниқобланмаган қўл ёрдамида черепицаларни синдириш бўйича аёллар ўртасида Гиннесс рекордлар китоби талабини бажарди, деб хабар қилмоқда UPI.

Спортчи аёл Guinness World Records Italian Show телекўрсатуви чоғида бир дақиқада 923 дона плиткани кафти билан уриб синдирган. 

Дастлаб, Деннис икки қўлидан фойдаланиб, ўнтадан устун шаклида терилган черепицаларнинг учдан икки қисмини синдиришнинг уддасидан чиққан. Қолган вақт мобайнида спортчи ўнг қўлининг имкониятларига ишонган. Шу сабабли, у аввал бошда режалаштирганидек, мингта плиткани синдиришнинг уддасидан чиқа олмаган. 

Британиялик аёл томонидан кўрсатилган натижа Гиннесс рекордлар китобига киритилади. Эркаклар орасидаги бундай рекорд эса, унинг турмуш ўртоғига тегишли. 

Top