«Арсенал»нинг чилилик ҳужумчиси Алексис Санчес АПЛнинг 17-турида «Манчестер Сити» клубига қарши ўйиндан олдин туннелда ўз ватандоши Клаудио Браво билан суҳбатлашган. Маълум бўлишича, у рақибларнинг германиялик футболчиси Илкай Гундўғанни шу кунгача танимас эди.
«Манчестер Сити» футболчилари ўша куни оғир жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан Илкай Гундўғанни қўллаб-қувватлаш мақсадида, унинг номи туширилган 8-рақамли футболкаларда майдонга тушганди.
Алексис Санчес Гундўған кимлигини билмаган ва у ҳақда Браводан сўраган.
Журналистлар ушбу суҳбат матнини тузиб чиқишган.
Браво: Қаёққа қараяпсан?
Санчес: Футболкангда нима... Нима бўлди? Ким бу?
Браво: У тиззасидан жиддий жароҳат олди.
Санчес: Йўғе, ким ўзи бу 8-рақам?
Браво: Гундўған.
Санчес: Ёшлар жамоаси футболчисими?
Браво: Йўғе, у Германия терма жамоасида ўйнайдику?
Санчес: Ха-ха-ха, танимас эканман. Ўзинг яхшимисан?
Браво: Яхши, яхши, сенчи?
Санчес: Мен ҳам.