Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва унинг россиялик ҳамкасби Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилган. Туркия етакчиси Ту-154 самолётининг ҳалокатга учраши муносабати билан Путинга ҳамдардлик изҳор қилган. Бундан ташқари, Сурия инқирози ҳам муҳокама қилинган, дейилади Кремль маъмурияти матбуот хизмати хабарида.
Амалий ташриф билан Россияда бўлиб турган Қозоғистон давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев ҳам телефон мулоқотида иштирок этган.