13:23 / 29.12.2016
5585

Facebook кишилар нигоҳини фарқловчи технологияни қўллайди

Фото: techcrunch.com

Facebook Даниянинг нигоҳларни фарқловчи технология билан шуғулланувчи стартапи The Eye Tribe’ни харид қилди, деб хабар бермоқда Techcrunch.

Нашрнинг таъкидлашича, The Eye Tribe Oculus виртуал реаллик махсус бош кийими (шлем)да VR-технологияларни яхшилаш мақсадида қўлланилади.

Келишувнинг молиявий жиҳатлари ошкор этилмаган.

Маълумот учун, The Eye Tribe қиймати 99 АҚШ доллари бўлган ҳамда компьютерда ишлашга мўлжалланган нигоҳларни таниб олиш технологияси қурилмасини яратган. Шунингдек, смартфонларда ишлатилувчи махсус дастурий таъминот ҳам тақдим этилган.

Top