10:40 / 29.12.2016
14870

Россия мудофаа вазирлиги Ту-154 ҳалокати карикатурасига муносабат билдирди

Фото: РИА "Новости"

Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков Charlie Hebdo ҳажвий журналида чоп этилган, Қора денгиз устида ҳалокатга учраган Ту-154 мавзусидаги карикатураларга эътибор қаратишнинг ўзи "нормал инсон учун пасткашлик" эканлигини айтди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Бу парижлик икки оёқлилар томонидан қоғоздаги навбатдаги ахлат – умуман таъсир қилмайди. Бу розиликка эътибор қаратиш нормал одам учун пасткашликдир", деб айтди Конашенков.

Конашенков "ғарб қадриятларини" таърифловчи бундай "ижод" сабабли унинг ташувчилари ва ҳимоячилари келажакда камида ёлғизликка" маҳкум қилинганлар, деб айтди.

Аввалроқ ҳажвий журнал ўзининг 28 декабрдаги сонида Ту-154 ҳалокатига карикатура чоп этгани маълум қилинганди

Top