16:00 / 01.01.2017
23365

Қозоғистон бир гуруҳ давлатларга визасиз тартиб жорий этди

Фото: © РИА Новости

Қозоғистон Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларга, шунингдек, БАА, Малайзия, Монако ва Сингапурга 2017 йилнинг 1 январидан визасиз режим жорий қилди.

2015 йилнинг майида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев "Астана" халқаро молиявий маркази (AIFC) ташкил этиш ҳақидаги фармонини имзолаганди. Унга кўра, ИҲТ аъзолари ҳамда бошқа бир неча мамлакат фуқаролари учун 30 кунгача визасиз тартиб жорий этилиши белгиланганди.

Қозоғистон ТИВ тегишли мамлакатлар фуқаролари учун 2017 йилнинг 1 январидан визасиз тартиб амалда бўлишини хабар қилганди.

Қозоғистон пойтахтида Astana EXPO 2017 инфратузилмаси жойлашади. Бу марказ МДҲ мамлакатлари, Ғарбий ва Марказий Осиё мамлакатлари учун молиявий ҳаб бўлиши назарда тутилган.

Айни вақтда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига Австралия, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Канада, Чехия, Дания, Финляндия, Франция, Германия, Греция, Венгрия, Исландия, Ирландия, Италия, Исроил, Корея, Люксембург, Мексика, Нидерландия, Янги Зеландия, Норвегия, Польша, Словакия, Словения, Португалия, Испания, Швеция, Швейцария, Туркия, АҚШ, Чили, Эстония ва Япония давлатлари аъзо саналади.

Top