18:07 / 01.01.2017
15297

Кроос янги йил табриги билан Бразилия устидан кулди

«Реал» ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Кроос мухлисларини ўзига хос тарзда янги йил билан табриклади.

Футболчи твиттерида ЖЧ-2014 ярим финалида Бразилия устидан қозонилган 1:7 ҳисобидаги ғалабани эсга олган. У 2017 йилни ифодалашда Бразилия ва Германия байроқларидан фойдаланган.

«2017 йил билан табриклайман» – деб ёзган Кроос.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йили Бразилия мезбонлик қилган жаҳон чемпионати ярим финалида Германия терма жамоаси мезбонларни 7:1 ҳисобида енгганди.

«Бу кичик ҳазил эди. Кўп эътибор қаратманг. Барчага Янги йил бахт олиб келсин!» — дея ёзган Кроос кўп вақт ўтмасдан.

Top