23:58 / 03.01.2017
43007

Ўқитувчиларнинг ҳафталик ўқув юкламалари оширилди

Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорига мувофиқ 2017 йилнинг 1 январидан ўқитувчиларнинг ҳафталик ўқув юкламалари тасдиқланди. Шунингдек таълим соҳасини тартибга солувчи қоидаларга ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақида "Norma.uz" сайтида хабар берилди
 
Манбага кўра, 1 январдан ҳафталик ўқув юкламалари қуйидаги тартибда оширилади: 

болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчиларининг ўқув юкламаси - бошланғич синфлар учун 22 соатдан 24 соатга ва юқори синфлар учун 18 соатдан 20 соатга;
спорт мактабларидаги устоз-мураббийларнинг ўқув юкламаси - 24 соатдан 26 соатга;
"Баркамол авлод" марказларидаги тўгараклар раҳбарларининг ўқув юкламалари - 18 соатдан 24 соатгача.

Шунга мувофиқ айрим ҳукумат қарорларига ўзгаришлар киритилади. 
  
 
 

Top