21:25 / 22.01.2017
13226

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Australian Open’да мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди

© ausopen.com. Энди Маррей

Жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси, британиялик Энди Маррей Австралияда ўтаётган очиқ чемпионатнинг тўртинчи доирасида германиялик Миша Зверевга ютқазиб қўйди. Учрашувда 5:7, 7:5, 2:6, 4:6 ҳисоби қайд этилди.
Асли Москвадан бўлган 29 яшар теннисчи Миша Зверев АТР рейтингида 50-поғонада бормоқда. У Энди Маррей билан ўтказган ушбу учрашувни 3 соату 33 дақиқада якунлади.
Энди Маррей ушбу мағлубиятдан сўнг Australian Open чемпионатидаги иштирокини якунлади.

Top