22:20 / 28.01.2017
12843

Олтинкўл тумани ҳокими коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берди

28 январь куни Олтинкўл туманидаги иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида “Иқтисодиёт комплекси ходимларини коллеж битирувчиларига бириктириш йўли билан бандлигини таъминлаш” масаласига бағишланган семинар-йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси ва унинг тасарруфидаги муассасалар вакиллари шаҳар ва туманлар ҳокимларининг иқтисод бўйича ўринбосарлари ҳамда коллеж битирувчилари иштирок этдилар.

Жорий йил вилоятдаги 117 та касб-ҳунар коллежларини 104 та йўналиш бўйича 41 минг 30 нафар  битирувчилар тамомлайди. Вилоятда мақсадли дастурларга киритилган лойиҳаларни амалга ошириш эвазига 2017 йил давомида 7 минг 417 та лойиҳада 66 минг 769 та иш ўрни ташкил қилиниши режалаштирилган ҳамда битирувчиларга вилоятдаги тижорат банклари томонидан 29 млрд. сўмдан зиёд имтиёзли кредит ажратилиши режалаштирилган.

Семинарда сўз олган Олтинкўл тумани ҳокими Бахтимурод Каримов коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берди. Ҳисоботда иқтисодиёт коллежи мисолида муассасанинг 300 нафар битирувчиси иқтисодиёт комплекси  маъсуллари яъни туман давлат солиқ инспекцияси бириктирилганлиги бу борада ҳар томонлама самарали иш олиб борилаётганини аниқ мисоллар билан таҳлил қилиб берилди.

Кўргазмали семинар давомида янги тизимни амалга оширишда расмиятчилик ва ортиқча қоғозбозликсиз аниқ режа асосида иш ташкил этилиши таъкидланди. 

Семинардан намуна сифатида фойдаланган ҳолда, барча шаҳар ва туманларда худди шундай тақдимот ташкил этилиши белгилаб берилди.  


Элмурод Эрматов, Андижондан Kun.uz сайти учун махсус

Мавзуга оид
Top