10:32 / 30.01.2017
7688

Видео: Палермо кўчаларида циркдан қочиб кетган йўлбарс бир неча соат давомида “сайр қилиб” юрди

Сицилияда Оскар лақабли бенгал йўлбарси Швецияга келган кўчиб юрувчи циркдан қочиб кетди. Бу ҳақда The Daily Mail газетаси хабар берди.

Ҳодиса шанба куни эрталаб рўй берган. Йиртқич Италиянинг Палермо шаҳри кўчаларида бир неча соат давомида айланиб юрган. Охир-оқибат уни пайқаб қолган автомобиль ҳайдовчилари полицияни чақиришди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари йўлбарсни қафасга бир амаллаб қайтаришди. Бунинг учун йўлдаги транспорт ҳаракатини чеклаш керак бўлди.

Оскарни ушлаш бўйича амалиёт муваффақиятли якунланди, ҳамда уни циркка қайтаришди. Жонивор нима сабадан қочиб кетгани номаълум.

 

Top