16:24 / 02.02.2017
29281

Геофизиклар 2050 йилда йирик фожиа бўлишини тахмин қилишмоқда

Британия ва Америка геофизиклари XXI аср ўрталарига келиб, Ер сайёрасининг электр тизимлари йирик инқирозга учрашини тахмин қилишмоқда. Олимларнинг тадқиқотига доир мақоласи Scientific Reports журналида чоп этилган

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2050 йилга келиб, Қуёш фаоллиги энг қуйи даражага тушади. Бу ҳодиса, муаллифларнинг айтишича, Маундер минимуми — Қуёш фаоллигининг узоқ муддатга қисқариш даврига ўхшашдир. 

Фаолликнинг пасайиши, олимларнинг фикрича, Қуёшнинг магнит майдони таъсирига кирувчи ҳудуди – гелиосфера ҳажмининг 1/3га қисқаришига олиб келади. Бу эса, Қуёш тизимига юқори қувватли зарядланган зарраларнинг оқимига сабаб бўлади, шу билан сайёра энергетика тизими ишдан чиқади. 

Қуёш фаоллигининг пасайиши, шунингдек, қутб ёғдулари энг юқори кенгликлардагина кузатилишига олиб келади. Мисол учун, қутб ёғдусини Буюк Британия ҳудудидан кузатиб бўлмайди. 

Олимлар Қуёш атмосферасининг магнитли гидродинамик моделлаштиришини ўтказиш воситасида шундай хулосага келишган. 

Top