16:10 / 07.02.2017
15761

Россия Қирғизистондаги ГЭС мажмуасини халқаро текширувдан ўтказиш учун пул тўлашдан бош тортмоқда

«РусГидро» корхонаси Қирғизистондаги Юқори-Норин ГЭС мажмуасининг халқаро аудити учун пул тўламайди. Бу ҳақда депутат Алмамбет Шикмаматов қирғиз парламентининг конституция қонунчилиги, давлат тузилмаси, суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитаси йиғилишида маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, қирғиз томонидан Россия компаниясини бир неча бор қурилиш ишлари учун маблағларни қайтариш мақсадида халқаро аудит ўтказишга чақирган. Гап 37 миллион АҚШ доллари ҳақида бормоқда.

«Халқаро текширувни танлаб олиш – Қирғизистон учун муаммо, сабаби аудит ўтказиш бизга керак. Россия бунинг учун пул тўламоқчи эмас. Бироқ комиссия қанча маблағлар талаб этилишини муҳокама қилмаган», - деди Алмамбет Шикмаматов.

Халқаро компания аудити 1,5-2 миллион доллар атрофида туради.

Депутат Айнуру Алтибоеванинг таъкидлашича, бу республика учун жуда ҳам катта пулдир. Бундан ташқари, Россия томони аудит натижаларини тан олиши лозим.

Top