12:55 / 16.02.2017
7747

Тошкент давлат аграр университетига Global Cold Chain Alliance вице-президенти ташриф буюрди

Global Cold Chain Alliance 2007 йилда Америка Қўшма Штатларида ташкил этилган. Ташкилотнинг мақсади дунё бўйлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун совитиш омборхоналарини барпо этиш, “Совитиш занжирини” яратиш ва унинг логистикасини бошқаришдан иборат.

Университетнинг таклифи асосида ва халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида 15 феврал куни Global Cold Chain Alliance вице-президенти Ричард Трейси ТошДАУга ташриф буюрди. Ташриф давомида Ричард Трейси университет раҳбарияти билан учрашди ва ТошДАУ ҳамда Global Cold Chain Alliance ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ўрнатиш истагини билдирди.

Ричард Трейси университет магистрлари ва катта илмий ходим изланувчиларига “Совитиш занжири” мавзусида маъруза қилди. Шу билан бирга Ричард Трейси Ўзбекистонда Global Cold Chain Alliance ва USAID лойиҳаси ёрдамида барпо этилган совитиш омборхоналари тўғрисида тўхталиб ўтди. Учрашувда вилоятлардан келган илғор фермерлар ҳам қатнашди.

 

Top