17:41 / 17.02.2017
18936

Месси жамоани ким бошқаришини истайди?

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Манчестер Сити»ни бошқариб турган Хосеп Гвардиолани Каталонияга қайтишга кўндириш учун уриниб кўради.

The Sun таблоиди ёзишича, ушбу аргентиналик футболчи жамоасининг Чемпионлар Лигаси нимчорак финалида «ПСЖ»га йирик ҳисобда ютқазишидан кейин собиқ устози билан алоқага чиққан. У «Барселона»нинг ҳозирги бош мураббийи Луис Энрике жамоага ёмон таъсир кўрсатмоқда, деган фикрда.

Маълумот учун, Гвардиола футболчилик фаолиятининг асосий қисмини каталонияликлар жамоасида ўтказган, 2008-2012 йилларда жамоани бош мураббий сифатида бошқарган. Унинг раҳбарлигида жамоа 3 марта Испания чемпиони, 2 мартадан мамлакат кубоги ва Суперкубок соҳиби бўлган. Шунингдек, Гвардиола ва жамоа Чемпионлар лигасида, Европа Суперкубогида ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида икки мартадан зафар қучган.

Бундан олдинроқ, «Барселона» раҳбарияти ҳам футболчиларнинг мураббийга ишончсизлиги туфайли у билан ҳамкорликни тўхтатиш ниятида экани ҳақида хабар берилганди.

Top