22:55 / 18.02.2017
9751

88 кундан кейин сафга қайтиб гол урган Бэйл «Реал» ғалабасига ҳисса қўшди

Испания чемпионатининг 23-туридан ўрин олган яна бир учрашув ортда қолди. «Реал» ўз уйида «Эспаньол»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 33-дақиқасида Мората ҳисобни очган бўлса, ноябрдан буён илк марта майдонга тушган Гарет Бэйл 83-дақиқада орадаги фарқни иккитага етказиб, ўйинга нуқта қўйди.

Ушбу ғалабадан кейин «Реал» ҳисобидаги очколар сони 52тага етди ва жамоа турнир жадвалини бошқаришда давом этмоқда. «Эспаньол» 32 очко билан 9-поғонани эгаллаб турибди.

Испания ла-лигаси, 23-тур

Реал Мадрид – Эспаньол 2:0 (1:0)
Голлар:
Мората (33), Бэйл (83).
Реал Мадрид: Касилья, Варан, Начо (Марсело, 81), Карвахаль, Пепе, Ковачич (Каземиро, 61), Кроос, Иско, Васкес, Роналду, Мората (Бэйл, 71).
Эспаньол: Лопес, Дуарте, Кариколь, Рейес, Диоп, Хави Фуэго, Лопес Сильва, Хурадо (Васкес, 82), Рейес (Перес, 46), Пьятти, Морено.
Огоҳлантиришлар: Морено (28), Ковачич (41), Иско (48), Хави Фуэго (53), Диоп (68), Кариколь (80), Каземиро (82).

Top