09:01 / 19.02.2017
12338

Биатлон бўйича жаҳон чемпионатида россияликлар билан навбатдаги тушунмовчилик юз берди

Фото: Twitter/Olympic_Russia

Биатлон бўйича Хохфильценда ўтаётган жаҳон чемпионатида эстафета баҳсида олтин медални қўлга киритган Россия терма жамоасини тақдирлаш маросимида хатолик туфайли Россиянинг ҳозирги мадҳияси ўрнига 1990-2001 йилларда мадҳия сифатида қўлланган, Глинканинг "Ватанпарварлик қўшиғи" қўйиб юборилди.     

Бироқ маросимда бўлган россиялик мухлислар тўғри мадҳияни куйлаш бошлашди ва уларга шарҳловчи Дмитрий Губерниев ҳам жўр бўлди.

Ушбу ҳодиса техник янглишув деб эълон қилинди, маросим бошловчиси ушбу хатолик учун узр сўрагач, Россиянинг ҳозирги мадҳияси янграй бошлади.   

18 февралда Россия эркаклар терма жамоаси эстафетада олтин медални қўлга киритди ва бу россиялик эркак биатлончиларнинг 2008 йилдан бери жаҳон чемпионатларидаги эстафеталарда қўлга киритган биринчи олтинлари бўлди.   

Таъкидлаш жоизки, охирги вақт спорт мусобақаларида Россия мадҳияси билан боғлиқ шундай хатоликлар кўплаб учрамоқда. 

Top