19:43 / 22.02.2017
3738

Туркия Европа Иттифоқидан визасиз тартиб бўйича қарор тезроқ қабул қилинишини кутиб қолмоқда

Туркия Европа Иттифоқидан турк фуқароларига Европа Иттифоқи давлатларига визасиз киришни тақдим қилиш бўйича қарорни иложи борича тезроқ қабул қилишини кутиб қолади. Бу ҳақда Туркия президентнинг расмий вакили Иброҳим Калин маълум қилди.

Туркия фуқароларига қисқа муддатли сафарлар учун визасиз тартибнинг киритилиши ЕИ ва Анқара ўртасида миграция оқимларини чеклаш бўйича келишувнинг бандларидан бири ҳисобланади. ЕИ давлатлари раҳбарлари ўтган йил мартида миграция инқирозини тартибга солиш бўйича режани мувофиқлаштиргандилар, унга кўра Грецияга Туркиядан келувчи барча ноқонуний муҳожирлар ортларига қайтарилишлари керак. Ўшанда ЕИ Туркияга қочқинларни қабул қилиш билан боғлиқ харажатлар учун 6 млрд евро бериш мажбуриятини олганди.

Бироқ ЕИ Туркия фуқароларига визасиз кириш ҳуқуқини тақдим қилиш ҳақидаги қарорни ҳанузгача қабул қилмади. ЕИ виза тартибини эркинлаштириш учун Туркиядан мамлакатда амал қилувчи қаттиққўл аксилтеррорчилик қонунчилигини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда. Анқара бу талабни бажаришни рад этмоқда ва ЕИдан визасиз тартиб бўйича мажбуриятларини бажаришини талаб қилмоқда, йўқса муҳожирлар бўйича келишувни бекор қилиш билан таҳдид қилмоқда. 

Top