09:50 / 03.03.2017
9772

Time томонидан “Йил одами” дея эътироф этилган ҳамшира вафот этди

2014 йилда фотосурати Time журнали муқовасида эълон қилинган либериялик ҳамшира фарзанд кўрганидан сўнг ҳаётдан кўз юмди. У журнал томонидан Эбола безгаги билан оғриган беморларни даволагани учун йил одами деб топилганди.

Би-би-си телерадиокомпанияси маълумотига кўра, 28 ёшли Саломе Каруах 17 февраль куни тўртинчи фарзандини дунёга келтирган ҳамда кейинчалик пайдо бўлган асоратлар туфайли Либерия пойтахти Монровия шаҳридаги касалхоналардан бирига ётқизилди.

Каруахнинг турмуш ўртоғи унинг ўлимида клиника ходимларини айблади ҳамда улар аёл бир неча йил муқаддам ўз бошидан ўтказган Эбола хасталиги юқиши мумкинлигидан қўрқишганини маълум қилган.

Time журнали талқинига кўра "Йил одами" 1927 йилдан бери ҳар йили нашр бош муҳаррири томонидан танланади. 1950 йилгача бу йўналишда аниқ шахслар ғолиб чиққан, бироқ кейинчалик у мавҳум шахсларга ҳам берила бошланган.

Эбола вируси туфайли пайдо бўладиган касаллик – ўткир юқумли хасталикдир. Ғарбий Африкада Эбола эпидемияси асосан уч мамлакат: Гвинея, Сьерра-Леоне ҳамда Либерияни қамраб олди.

Top