19:01 / 04.03.2017
7799

Тошкент давлат шарқшунослик институтининг 200 нафар битирувчиси ишли бўлди

Фото: Madina Nurman

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан таълим муассасаларида ташкил қилинаётган битирувчилар ярмаркасининг навбатдагиси 3 март куни Тошкент давлат шарқшунослик институтида ўтказилди.

Унда вазирликлар, қўмиталар, агентликлар, «Камолот» ЁИҲ, банклар, Ўзбекистонда фаолият кўрсатувчи қўшма корхоналар, Миллий хавфсизлик институти ҳамда 60дан ортиқ бошқа ташкилотларнинг вакиллари жорий йилда олий ўқув юртини тамомлаши кўзда тутилган 551 нафар талаба билан ўзаро мулоқот олиб бориш имкониятига эга бўлишди.

Битирувчилар ўз мутахассислиги ва қизиқиши бўйича иш берувчилар билан шартномалар имзолашдан ташқари, бевосита мутахассисликка йўналтирилган интерфаол танлов, яккама-якка суҳбат жараёнларида қатнашиш, иш берувчи корхоналардаги вакант ўринлар, меҳнат ва маиший-маданий шарт-шароитлар, иш ҳақи миқдори билан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда институтдаги 14та шарқ ва 4 та ғарб тиллари бўйича бакалавр таълим йўналишида 1884 нафар ва магистратура мутахассислигида 202 нафар талаба таҳсил олади. Бу йили бакалавриатни 434 нафар ва магистратурани 117 нафар талаба битириб чиқади.

Ўтказилган мазкур ярмаркада 200 нафардан ортиқ талаба иш билан таъминланишига эришилди.

Фото: Madina Nurman
Фото: Madina Nurman
Top