08:16 / 07.03.2017
4045

Фийон барибир президент бўлмоқчи: «Республикачилар» унинг номзодини қўллаб-қувватлашди

Франциядаги “Республикачилар” мухолиф партияси сиёсий қўмитаси президентлик сайловларида Франсуа Фийон номзодини қўллаб-қувватлашини бир овоздан тасдиқлади. Бу ҳақда Le Figaro хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, бу ҳақда Франция сенати раҳбари Жерер Ларше маълум қилган. Партия етакчиси Бернар Аккуайе бу маълумотни тасдиқлади.

Партия Фийоннга нисбатан рафиқаси Пенелопани сохта иш билан таъминлаш бўйича қўйилган айбловлар ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлганидан сўнг фавқулодда учрашув ўтказди.

Учрашувга собиқ президент Николя Саркози, Фийоннинг ўзи ва мамлакат ташқи ишлар вазирлиги собиқ раҳбари Ален Жюппе келган.

Аввалроқ Жюппе Франция президентлигига номзод Франсуа Фийоннинг номзодини алмаштирмаслиги ҳақида маълум қилганди.

Top