22:19 / 07.03.2017
6063

WikiLeaks: Марказий разведка бошқармасининг хакерлик дастурлари бегона қўлларга тушиб бўлган

АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси энди турли қурилмаларни бузиб кириш учун мўлжалланган компьютер дастурларининг ягона эгаси ҳисобланмайди, бундай дастурлар АҚШ ҳукумати билан боғлиқ бўлмаган одамлар қўлига тушиб бўлган. Бу ҳақда  WikiLeaks ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди. WikiLeaks МРБга тегишли бўлган катта миқдордаги ҳужжатларни очиқ фойдаланишга қўйиб юборди.

"Яқинда МРБ зарарли дастурлар, вируслар, "троянлар"дан иборат ўзининг хакерлик арсеналининг катта қисми устидан назоратни қўлдан чиқарди", деб маълум қилди WikiLeaks. Гап масофадан туриб турли техника жиҳозларини бошқарувчи дастурлар ва улар билан боғлиқ ҳужжатлар ҳақида кетмоқда. "Ҳажми бир неча миллион қатор коддан иборат ноодатий тўплам ўз эгасига хакерлик ҳужумларини ўтказиш учун МРБ эга бўлган барча имкониятларни тақдим қилади", деб қўшимча қилди WikiLeaks.

Ташкилотнинг фикрича, бу тўплам "ҳеч қандай рухсатсиз аввал АҚШ учун ишлаган хакерлар ва пудратчилар қўлида бемалол айланмоқда".

Top