23:38 / 08.03.2017
69027

Тошкентда яна бир йирик автофалокат рўй берди

Тошкентнинг марказий кўчаларидан биридаги чорраҳада йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Facebook ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳида жойлаштирилган суратга қолдирилган изоҳга кўра, у шаҳардаги вилоят ҳокимиятига олиб борувчи йўлда Амир Темур хиёбони ва “Тошкент” универмаги чорраҳасида содир бўлган. 

Суратда “Газель” юк машинаси ва “Нексия” русумли автомобиль ўзаро тўқнашиб кетганини кўриш мумкин. Изоҳ қолдирган фойдаланувчилардан айримлари “Нексия” автомобили ҳайдовчиси айбдорлигини ёзишган. 

Ушбу воқеада жабрланганлар бор ёки йўқлиги номаълум. 

Top