17:04 / 14.03.2017
47070

Йўқолиб бораётган 10 ажойиб мушук тури

Ёввойи мушукларнинг деярли барча турлари йўқолиш арафасида эканини биласизми? Хавфли йўлбарслар, савлатли шерлар, шамолдек тезкор гепардлар - олимларнинг баҳоларига кўра, бу жониворлар тахминан 50 йилдан кейин сайёрамиз юзасидан буткул йўқолиб кетиши мумкин. Браконьерлар учун ҳақиқий олтин конига айланган ноёб мушук турлари ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади. Don't Panic йўқолиб бораётган 10 ажойиб мушук тури ҳақида маълумот берди.

 

Суматра йўлбарси

Суматра йўлбарси бошқа мушук турларига қараганда анча агрессивроқ. Жонивор йўқолиб кетиш арафасида: унинг популяцияси 2016 йилда атиги 300 тани ташкил қилган эди.

 

Мальта йўлбарси

Тўғрисини айтганда, жонивор шунчалик ноёбки, ҳатто илмий ҳамжамиятда унинг мавжудлигига ҳам шубҳаланишади. Инсоният ҳаворанг йўлбарсни бутун тарих давомида атиги бир неча мартагина учратган. Маълумотларга кўра, у фақат Ҳимолай тоғ тизмаларида яшайди.

 

Бархан мушуги

Бу ноёб жониворни учратиш учун тўғри саҳрога боришга тўғри келади. Бархан мушуклари иссиқлик ва қурғоқчиликни яхши кўради, улар фақат тунда ов қилишади ва "жуда қимматбаҳо совға манбаи" ҳисобланишади. Яширин ҳаёт тарзига мойиллик олимларнинг бархан мушукларини тадқиқ қилишларига тўсқинлик қилади. Бошқа томондан, айнан шу ҳаёт тарзи жониворларнинг браконьерлар тўрига тушмаслигида қўл келади.

 

Оқ арслон

Умуман олганда, оқ арслон алоҳида тур ҳисобланмайди. Унинг бундай рангда бўлишига генетик касаллик, лейкизм сабабдир. Бу кўркам, савлатли жониворлар табиатда жуда камдан-кам учрайди.

 

Тилла мушук

Экваториал Африка ўрмонларининг деградацияси тилла мушуклар популяцияси бузилишига олиб келди. Бундан ташқари, пигмейлар қабиласи йўқолиб бораётган ҳайвон турлари ҳақида тасаввурга ҳам эга эмас: унинг думи ёввойиларнинг ажойиб ов амулети ҳисобланади, териси эса маиший предметларга ишлатилади.

 

Сервал

Бу гепард ва силовсин чатишмаси ўз вақтида бадавлат кишиларнинг машҳур ўйинчоғига айланган эди. Сервал осонликча қўлга ўрганади ва ҳатто уй мушуги билан ҳам самарали чатишиши мумкин. Африка саванналарида жониворга осон бўлмайди: бу ерда у ўлжа манбаи ҳисобланади.

 

Маргай

Узун думли мушук Жанубий Американинг нам ва қалин ўрмонларини ўзига маскан қилган. Маргай бутун ҳаётини дарахтда ўтказади. Узун думли мушукнинг билаги 180 даражага қайрила олади ва бу жониворга дарахт танасидан пастга қийналмай тушиш имконини беради. Афсуски, браконьерларни бундай фокуслар билан алдаб бўлмайди - маргай териси жуда қиммат.

 

Испан силовсини

Испан (Пирней) силовсини сайёранинг энг ноёб ҳайвонларидан бири ҳисобланади. Тур популяцияси атиги 100 тани ташкил қилади, у браконьерларнинг севимли ўлжалари сирасига киради.

 

Суматра мушуги

Бу мушуклар кўпроқ аниме персонажларига ўхшаб кетади: катта кўзлар, калта оёқлар ва дум - покемонлар яратувчилари ўз персонажлари сифатида Суматра мушугидан фойдаланмаганлари ғалати. Мушукнинг бу тури шу қадар камёбки, унинг ҳатто табиатда қанча қолганини ҳам билмаймиз.

 

Қор барси

Ирбис ёки қор барси фақат Марказий Осиё тоғларида учрайди. Олимлар жониворни охиригача ўрганишнинг уддасида чиқа олишмади - у яшайдиган жойларга чиқиш қийин. Бугунги кунда дунёда атиги 4 минг қор барси мавжуд, уни овлаш тақиқланган.

Top