15:12 / 27.03.2017
11292

Наманган вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация Свердловскда: Биринчи кун тафсилотлари

Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоят делегацияси Россиянинг Свердловск вилоятига 26 март кунининг тонгида етиб келди. Бу ҳақда Вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати ходими Ҳожиакбар Паттаев Кун.uz’га хабар бермоқда.   

Екатеринбургда делегацияни Свердловск вилояти ҳукумати расмий вакиллари ҳамда «Урал ўзбеклари иттифоқи» раҳбари З.Оллобергановлар кутиб олишди.

Режага асосан делегация аъзолари «Университетсикий» технопаркига ташриф буюришди. Замонавий техниика ютуқлари билан жиҳозланган технопаркни директор ўринбосари М.Нуриев таништирди. 

Айтиш жоизки, мазкур технопаркдаги ўзаро тажриблар алмашилгани нафақат ҳамкорлар учун балки ўзбекистонлик тадбиркорлар учун ҳам аҳамиятли бўлди.

Шунингдек, кун давомида Екатеринбургда жойлашган Россия федерациясининг биринчи Президенти Борис Елцин марказига саёҳат уюштирилди.

Кун якунида ўзбекистонлик меҳмонлар учун «Урал ўзбеклари иттифоқи» жамоат ташкилоти томонидан юқори савияда маданий дастур ташкил этилди.

Екатеринбургда амалий учрашувлар бугун ҳам давом этмоқда. Куннинг иккинчи ярмида ташкил этиладиган Бизнес форум ва кўргазмада ижобий натижалар кутилмоқда.

Top