Шарқий Хитойдаги Фандун қишлоғида 15 метр чуқурликдаги қуруқ қудуққа 2 ёшли бола қулаб тушди. "Синьхуа" агентлиги шу ҳақида хабар берди.
Манбага кўра, душанба куни кундузи болакай диаметри 30 сантиметр бўлган ҳимояланмаган қудуққа қулаган. Уни қутқариш амалиётига ўнлаб экскаваторлар ва бульдозерлар жалб қилинган бўлиб. Қутқарув операцияси 9 соатдан ортиқ давом этган. Ниҳоят тунги соат 3:00 атрофида қутқарувчилар болани қудуқдан олиб чиқишга муваффақ бўлишган.
Хабарда таъкидланишича, ҳозирда болакай ўзини яхши ҳис қилмоқда. Шунга қарамай, у бироз вақт шифохонада, шифокорлар назорати остида бўлади.