Спорт | 11:19 / 19.04.2017
9494
1 дақиқада ўқилади
Нойер «Сантьяго Бернабеу»ни қўлтиқтаёқда тарк этди. У мавсумни якунлай олмаслиги мумкин
Германиянинг «Бавария» жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер Чемпионлар лигаси ¼ финалида «Реал»га қарши ўйинда жароҳат олди. Мадридда бўлиб ўтган учрашув Мюнхен жамоасининг 2:4 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.
Sport Bild журнали вакили Тобиас Альтшеффлнинг Twitter саҳифасида хабар қилишича, Нойер Мадриднинг «Сантьяго Бернабеу» ўйингоҳини қўлтиқ таёқда тарк этган ва катта эҳтимол билан товонида олган жароҳати сабаб мавсум сўнггини ўтказиб юборади. «Бавария» матбуот хизматининг расмий сайтида ёзилишича, Нойернинг товони синган. Дарвозабон жароҳатни «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг учинчи голи вақтида олган.
Мавзуга оид
16:14 / 19.09.2024
ЕЧЛ эволюцияси — «митти юлдузлар» дунё футболини қай тариқа забт этгани ҳақида
14:32 / 17.09.2024
ЕЧЛда янги мавсум бошланмоқда. Қийин саволларга оддий жавоблар
17:23 / 29.08.2024
Янгича ЕЧЛ қандай бўлади — турнир янги формати ҳақида асосий маълумотлар
17:37 / 08.05.2024