00:06 / 29.04.2017
14008

Апрель ойи сўнггига келиб Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Хитойнинг «Шангҳай СИПГ» клуби яримҳимоячиси Одил Аҳмедов Ўзбекистондаги ОАВ вакиллари орасида ўтказилган сўровномага кўра мамлакатнинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди, дея хабар бермоқда ЎФФ расмий сайти.

Манбага кўра, Ўзбекистон терма жамоаси сардори ўтказилган сўров натижаларига кўра энг яқин таъқибчилари – Қатарнинг «Ас-Сайлия» клубида тўп сураётган Темурхўжа Абдуҳолиқов ҳамда Москванинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Виталий Денисовни ортда қолдирди.

Қайд этиш керакки, Одил Аҳмедов бешинчи марта Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди. Бунгача ярим ҳимоячи 2009, 2011, 2014 ва 2015 йилларда Ўзбекистонда йил футболчиси бўлганди.

ОАВ вакиллари овозига кўра Ўзбекистоннинг энг яхши футболчилари кучли учлиги:

1.  Одил Аҳмедов («Шангҳай СИПГ», Хитой) – 33 очко

2.  Темурхўжа Абдухолиқов («Ас-Сайлия», Қатар) – 22 очко

3.  Виталий Денисов («Локомотив» Москва, Россия) – 16 очко.

Top