10:41 / 05.05.2017
8325

«Бунёдкор» мураббийи истеъфога чиқди

Фото: «Бунёдкор»

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби бош директори Бахтиёр Бобоев ортидан жамоа бош мураббийи Сергей Лушчан ҳам лавозимини тарк этди.

«Бунёдкор» ФК мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

Жамоанинг Осиё Чемпионлар лигаси ва олий лига баҳсларида қайд этаётган натижалари яхши эмасди. Натижада, Сергей Лушчан ўз аризасига кўра, эгаллаб турган лавозимини тарк этди. У «Бунёдкор» бош мураббийи сифатида 122та учрашув ўтказди. Шуларнинг 63тасида ғалаба, 27тасида дуранг ва 32тасида мағлубият қайд этди. Сергей Иванович кейинги фаолиятини «Бунёдкор» футбол мактабида давом эттирадиган бўлиб турибди.

Сергей Лушчан билан унинг ёрдамчиси Муҳиддин Ортиқов ҳам асосий жамоани тарк этди», дейилган клуб матбуот хизмати хабарида.

Top