Спорт | 19:40 / 12.05.2017
4322
1 дақиқада ўқилади

13 май куни Тошкентда аёллар веломарафонига старт берилади

Фото: uzbektourism.uz

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси 13 май куни Велосипед спорти федерацияси ҳамда БМТнинг UNFPA Аҳолишунослик фонди қўллаб-қувватлаши остида Тошкент шаҳридаги Амир Темур хиёбонида Жаҳон Оила кунига бағишланган аёллар баҳорги веломарафонини ўтказмоқда. Тадбир “Соғлом аёл – соғлом авлод” шиори остида ўтказилади.

Веломарафонга соат 10:00да А.Қодирий кўчасида старт берилади.

Умумий масофа – 5 километр.

Тадбир 3 ёшга доир тоифада ўтказилади:

- 18 ёшдан 30 ёшгача;
- 31 ёшдан 45 ёшгача;
- 45 ёшдан катта.

Иштирокчилар орасида Олимпия ўйинлари совриндорлари, элчихоналар вакиллари ва Ўзбекистон эстрадаси вакиллари бўлади. 

Ғолибларни мукофотлаш маросимидан сўнг ўзбек эстрадаси вакиллари ҳамда рақс дасталари иштирокида мусиқий-кўнгилочар дастур ҳавола қилинади.

Веломарафонда қатнашиш бепул.

Марафонда иштирок этишни истаганлар 13 май куни соат 7:00 дан 9:00 гача рўйхатдан ўтиши керак бўлади. 

Батафсил маълумот учун телефонлар: (+998 99) 820-06-68, (+998 71) 256-06-35.

Мавзуга оид

Эълонлар