18:57 / 12.05.2017
7854

Ўзлаштириш учун тавсия этилган юқори талабга эга бўлган маҳсулотлар рўйхати ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ Иқтисодиёт вазирлиги томонидан вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналарнинг таклифлари асосида жорий йилнинг иккинчи ярмида ўзлаштириш ва етказиб беришга тавсия этилган 40 000 дан зиёд маҳсулотлар рўйхати ишлаб чиқилган.

Эълон қилинган рўйхатга киритилган маҳсулотлар иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида доимий юқори талабга эга бўлиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг нарх-навоси ва техник параметрлари маъқул келган тақдирда, уларни ишлаб чиқарувчи корхоналар билан 2017 йилнинг 2 ярим йиллигида харид қилиш учун шартномалар тузилиши мумкин.

Маҳсулотларни ўзлаштириш ва етказиб бериш бўйича буюртмаларга эга бўлиш учун Иқтисодиёт вазирлигининг махсус электрон почта манзилига тўлдирилган талабномани юбориш лозим.

Келиб тушган барча талабномалар тегишли истеъмолчи-ташкилотларга кўриб чиқиш ва шартномалар тузиш учун тақдим этилади.

Top